Gor.uz Сиз қайси маиший техникага ўхшайсиз? :)



Бугун

2024-04-19

Қўй (21.03-20.04)

Сиз дазмолсиз. Четдан қараганда ҳамма ишларингиз силлиқ кетаётгандай туюлади. Аммо бу силлиқликни амалга ошириш учун қанча қизишганингиз фақатгина ўзингизга маълум. Ҳар қандай ғижим, кўримсиз ишни силлиқлаш учун сарфлаган мақсадингиз ва тиришқоқлигингизга ҳавас қилса арзийди. Ҳар қандай иш сиз қўшилганингизда албатта тартибга тушади. Агар сизга ўхшаган силлиқловчилар кўпайса бу дунёда яшаш анча осонлашган бўлар эди.

www.gor.uz

Бузоқ (21.04-21.05)

Сиз чойнаксиз. Агар бу жиҳозли башорат бўлганида сизни диванга ўхшатиш мумкин бўларди, доим суянса бўладиган инсонсиз. Аммо техникадан чойнаксиз, ёмон ўйламанг, бизнинг таъбиримизда бу жуда обрўли ускуна. Сиз самовар каби доимо дастурхон тўридасиз, қолганлар сизнинг атрофингизда. Бир кунда ҳар бир одам кўп марталаб чой ичишга эҳтиёжи туғилади ва барча сизга мурожат қилади. Ҳамманинг пиёласи бўм-бўш сиз эса уларни тўлдириш билан оворасиз. Албатта сиз сувни қизғанмайсиз, аммо баъзида ичингиздаги сув учун ҳам қайғуринг, сувсиз чойнакнинг спираллари куйиб қолади.www.gor.uz

Эгизаклар (22.05-21.06)

Сиз компьютерсиз. Бўлганда ҳам тўлиқ комплектацияли: процессорингиз ақлли, мониторингиз аниқ. Сиз ўзингизга қийин ахборотни сиғдириб, уни таҳлил қила оласиз. Аммо компьютер тўпламингизда сичқонча етишмайди. Сичқончасиз компьютер эса – қимматбаҳо тизим бўлса ҳам ундан фойдаланишнинг имкони йўқ. Сичқонча бу компьютерга йўлдир. Дуч келган сичқончадан фойдаланманг, танлаётганда ғоят нозик бошқариладиганини танланг.www.gor.uz

Қисқичбақа (22.06-22.07)

Сиз газ плитасиз. Бўлгандаям жудаям яхшиси. Ҳаммани овқатлантирасиз, ҳамма нарсага қизишасиз, ҳар бир одамга ғамхўрлик қиласиз, атрофдагилар ҳам атрофингизда гирдикапалакдир. Сиздан иссиқлик ва кўнгилчанлик таралади. Аммо баъзи пайтларда ўзингизга: “Намунча қайғурмасанг, ўзинг учун қачон яшайсан?” деб савол берасиз. Ва шу ондаёқ ўзингизга жавоб берасиз: “Мен плитаман, менинг вазифам ҳаммани иситиш, ҳамма учун қайғуриш, менинг толейимга доимо хўжаликда бўлиш ёзилган”. Аслида ҳаммаси унчалик ёмон эмас, шунчаки бироз оловни пасайтиринг, бу ўзингизга ҳам атрофингиздагиларга ҳам фойдали бўлади.www.gor.uz

Арслон (23.07-23.08)

Сиз чангюткичсиз. Сиз дунёнинг барча овозларини эшитмайдиган қилиб қўя оласиз, сиз билан таққослаганда қолган ҳамма нарса эштилмайди ва эътибордан ҳолидир. Ичингизга тортаётган кучли ҳаво ёрдамида исталган ахлатни тозалай оласиз, ичингиздан чиқаётган ҳаво кучи билан эса дунёни исталган рангларга бўяшингиз мумкин. Сиз қувват манбаисиз, сиз кўп нарсани айлантирворишингиз мумкин, ҳатто кераксизларни ҳам. Ҳамма ишга бирдай куч сарфлайсиз, у хоҳ тўноғичдай, хоҳ катта шкафдай бўлсин. Агар шкафни ичингизга торта олмасангиз хафа бўлманг, ўйлаб кўринг, у сизга ростдан ҳам керакмикин?www.gor.uz

Паризод (24.08-23.09)

Сиз видеокамерасиз. Сиз атрофингиздаги дунёга диққат билан назар соласиз, ҳамма нарсани сезиб, ёзиб оласиз ва рақамли монтаж қилинган тарзда қайтариб берасиз. Ҳа, бу жуда ақлли техника, аммо у фақат ниманидир ёзиб олиш учун керак эмас. Видеокамерада ҳам ҳиссиётларни билгувчи функциялари мавжуд бўлади ҳамда ҳақиқатни яхши-ёмон томонга бирдай ўгира олади. Шундай одамлар борки, видеокамера уларни умуман чиройли инсон сифатида кўргиси ва суратга туширгиси келмайди, аммо бундан мустаснолари ҳам бор, айнан улар жуда бахтлидир. Камера кимнидир ёқтириб қолса уни юлдузга айлантириши турган гап.www.gor.uz

Тарози (24.09-23.10)

Сиз магнитоласиз. Тарози кўрсаткичи бир хил вазн кўрсатишдан зерикканида FM- станциялари бўйлаб сайр қилади. Сизнинг диапазонингизда қанча ҳис, хаёллар, куйлар мавжуд. Аммо бир станцияни танлаш қанчалик қийинчилик туғдиради. Аммо биттасини танлашингиз шарт, сабаби частоталар орасида юрганингиз жуда ёмон шовқин билан кузатилади. Бир тарафдан ўйлаб қарасак, яхши куй эшитиш учун беш дақиқа шовқин эшитишга ҳам тайёр туради киши. Сизни яхши кўришади, сиз билан ҳар доим ёрқинлик ва аниқлик, қувонч ҳамроҳ бўлади. Сизнинг олдингизда зерикиш ҳам мароқли.www.gor.uz

Чаён (24.10-22.11)

Сиз комбайнсиз. Ҳамма нарсани бир онда парчалаб юбориши мумкин, бетондан ташқари албатта, бунга қарши курашиш эса бекордир. Ҳамма нарсага “тишингиз” ўтади. Сиз дунё устидан ҳукмронлик қилишни хоҳлайсиз, аммо биласиз, бунга эришиш осон эмас. Дунё шундай қурилган: ниманидир қуриш йўлида ниманидир бузиш керак, қуриш эса сизнинг иккинчи хислатингиздир, сиз чиқарган маҳсулотлардан таом тайёрланади.www.gor.uz

Ўқотар (23.11-21.12)

Сиз телевизорсиз. Фақатгина ёруғлик таратиб турганингиз учунгина эмас. Асосийси сиз атрофдагилар билан ичингиздаги борингизни бўлишасиз. Ўзингизни одамларга бахш этасиз. Аммо тўғри айтишади, одамларга яхшилик қилманг, ёмонлик кўрмайсиз. Одамлар сизни ёмонликлар манбаи деб ҳисоблашлари мумкин. Сиз уларга дунёда нима бўлаётганини айтиб берсангиз, одамлар кўрсатган нарсаларингизни ўзингиз қилаяпсиз деб ўйлашлари мумкин. Ким ҳақ ким нохақлиги сизгагина аён.www.gor.uz

Тоғ эчкиси (22.12-20.01)

Сиз музлаткичсиз. Нафақат ошхона балки бутун уйнинг муҳим одами. Музлаткич бўлишингизга қарамай, кўнгилни иситасиз. Жим юриб, жиддийлик сақлайдиган, сизга қараб ичингизда нима эканлигини англаш қийин. Ичингизда эса ширин ёки ачиган маҳсулот ва ёки умуман бўшлик бўлиши мумкин. Бунда Карлсон мультфильм қаҳрамонининг фалсафий фикрлари ўринли: “Бу ерга ўзингиз нарса қўймасангиз, ҳеч қачон ҳеч нима бўлмайди!” Бу гап сизнинг руҳиятингизга ҳам тегишли.www.gor.uz

Қовға (21.01-18.02)

Сиз кир ювадиган машинасиз. Унга сув қуйишгани учун эмас, сизга буюрилган вазифани жиддий қабул қилиб уни сўнггигача пухта амалга оширасиз. Бундай фаоллигингизни фақат қаттиқ мато кўтара олади, юпқа, юмшоқроқ матоларни эса чиритиб, ситиб ипини чиқариб юборишингиз мумкин. Ўзингиздаги қувватни бироз меъёрга солишга ҳаракат қилинг. Ҳаммаси аслида тоза, сиз эса уни ҳали ҳам юваётган бўлишингиз мумкин. Керакли дастур бўйича ишлашга ҳаракат қилинг, керак бўлганда қисқа ва нозик мато учун дастурини қўлланг...www.gor.uz

Балиқ (19.02-20.03)

Сиз мобиль телефонсиз. Сиз худди мобиль телефон сингари бир қарашда тинчсиз, ҳеч кимга зарарингиз тегмайди. Бир бурчакда жииим ётасиз, аммо сиз орқали телефон қилишни бошлашлари биланоқ, сиз ўзингиздан керакли ва кераксиз ахборотларни ўтказа бошлайсиз. Аммо телефон бўлганингиз учун сиз ким билан гаплашишни ўзингиз танлай олмайсиз. Сиз ҳам тезда қувватингиз пасайиб, аккумляторингиз қувват олишга муҳтож бўлади. Аммо сиз мобиль телефонлар сингари кун сайин замонавийлашиб борасиз ва ҳар бир янги ҳаёт жараёнига янги модель бўлиб кириб борасиз. www.gor.uz

загрузка...