Қўй (21.03-20.04)
Сохта ҳаракат муносабатларнинг якуни, самимийси эса мустаҳкамлаб, янги ва юқори даражага олиб чиқиши мумкин. Асосийси яқин инсонингизга бўлган ишонч.
Бузоқ (21.04-21.05)
Бугун сизни ўйноқи кайфият қуршаб олади. Бунга атрофдагиларни тайёрланг, акс ҳолда улар сизни ақлдан озган деб ўйлашлари мумкин.
Эгизаклар (22.05-21.06)
Бугун нимаики бўлмасин, ҳамманинг диққат марказида бўласиз. Бу шарафдан беркинишнинг иложи йўқ, сабр қилишга тўғри келади.
Қисқичбақа (22.06-22.07)
Бугун севги бобида омадли бўласиз. Қарта ўйнаманг!
Арслон (23.07-23.08)
Бугун сизни ўраб турган одамларга кўпроқ эътибор беринг. Кўп янги ва қизиқ нарсаларни билиб оласиз.
Паризод (24.08-23.09)
Бугун сиз жуда ҳиссиётга берилувчан бўласиз. Одамларни уруштириб қўймаслик учун ўзингизни идора қилишингизга тўғри келади.
Тарози (24.09-23.10)
Сизга маълум нарсани тақдим этишса ҳам ўзингизни ҳайратга тушганга солинг. Бунинг қийин жойи йўқ, аммо кимдир бундан жуда бахтли бўлади.
Чаён (24.10-22.11)
Бугунги кунни оила билан ўтказганингиз маъқул. Бу сизга ҳам бошқаларга ҳам роҳат бағишлайди. Ва умуман улар ҳақида кўпроқ ўйланг.
Ўқотар (23.11-21.12)
Бугунги кун жуда қайноқ бўлишни ваъда қилмоқда. Эҳтимол сиз тер тўкишингизга тўғри келар, аммо ҳодисалар сизнинг ҳаракатларингизга боғлиқ бўлмайди. Агар истасангиз томошабин роли билан чекланишингиз мумкин.
Тоғ эчкиси (22.12-20.01)
Бугун бемаъни гапларни ҳам шеърга айлантиришингиз мумкин. Агар муносиб тингловчи топа олсангиз шанба кечасини ким билан ўтказишингизни ҳам аниқлаб оласиз. Эҳтимол бир умрга.
Қовға (21.01-18.02)
Бугун сизда ғайрат тўлиб тошади, аммо паришонҳотир бўласиз. Сизнинг ҳаракатларингиз жуда ёмон йўналтирилган бўлади, нозик буюмлардан қочишга ҳаракат қилинг.
Балиқ (19.02-20.03)
Бугун кўнгилсизлик орттириб олмаслик учун сиздан катта нарса талаб қилинмайди. Шунчаки керакли пайтда сизни кутаётган жойда бўлинг.