Gor.uz Кундалик мунажжимлар башорати



Эртага

2026-04-10

Қўй (21.03-20.04)

Бугун севган инсонингиз сизга қачонлардир ўйлаган мақсадларининг ноўрин эканлигини тан олиши осон бўлмайди. Эҳтимол бу сизга умуман таалуқли эмасдир ёки анча олдин ўтган ишдир, аммо қандай бўлмасин бу унинг тарихи, демак у билан ҳисоблашиш керак.www.gor.uz

Бузоқ (21.04-21.05)

Бугун сиз учун асосийси бугунги кундан кутган нарсангизни бўлган нарса билан солиштирманг. Акс ҳолда сизни кўнгил қолиш кутмоқда ва ҳатто қувноқ ўтиши керак бўлган кеча ҳам барбод бўлиши мумкин. Бўлиши мумкин нарсадан эмас, борингиздан қувонинг.www.gor.uz

Эгизаклар (22.05-21.06)

Сиз мутлақо эркин одамсиз! Ҳеч ким сиз истамаган ва ёқтирмаган ишни қилишга мажбур қилиши мумкин эмас. Ҳатто учрашувга боришга ҳам тўла ҳаққингиз бор. Фақат чегарадан чиқманг: ҳиёнатни замонавий жамият кечирмайди.www.gor.uz

Қисқичбақа (22.06-22.07)

Сабрли бўлинг. Ҳа, бу қийин. Севган инсонингиз – совға эмас, шу сабабли ундан доимо қаергадир қочиб кетиш истаги борлиги бежизга эмас. Бироқ бирга экансиз – демак бу сизга нима учундир керак. Сабр қилишингизга, унинг инжиқликларига чидашингизга тўғри келади. Танловни ўзингиз қилинг.www.gor.uz

Арслон (23.07-23.08)

Бугун севган инсонингиз сизнинг ҳаётингизда ундан бошқа ҳам яқин ва қадрли инсонлар борлигини тушуниши ва қабул қилиши осон бўлмайди. Нима ҳам дердик, барибир қабул қилишига тўғри келади.www.gor.uz

Паризод (24.08-23.09)

Қанча кўп ҳаяжонлансангиз, ёқтирган одамингизга ёқиб қолиш имконингиз шунча камаяди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. www.gor.uz

Тарози (24.09-23.10)

Тарозилар, бугун ўз оилаларидан кўра, ўзга оила муаммолари билан шуғулланишларига тўғри келади. Бунинг ўз ижобий томонлари бор – сизнинг оилангизда муаммо бўлмайди. Бу билан эса сизни табриклаймиз.www.gor.uz

Чаён (24.10-22.11)

Бугун сиз ҳеч қачон уддасидан чиқа олмаган ишингизнинг устидан ҳеч қийинчиликсиз чиқасиз. Масалан, кўчада танишиш, севган инсонингизга севги изҳор қилиш ёки у билан бир умрга ажралиш – бу ёғи ўзингизга боғлиқ. Асосийси кейин бундан афсус чекмаслик.www.gor.uz

Ўқотар (23.11-21.12)

Бир қарашда оддий тулган нарса бугун тубсизлик устида осилиб турган ва узилиб кетмоқчи бўлган кўприкка ўхшайди. Ёки синади ёки тўнтарилиб кетади. Ва сиз тизимни мақбул ҳолатга келтиришингиз осон бўлмайди. Бир амаллаб бугунги кундан ўтиб олинг, эртага ҳаммаси яхши бўлади.www.gor.uz

Тоғ эчкиси (22.12-20.01)

Бугун севган инсонингиз сизнинг мақсадларингизни тушуниши жуда осон бўлади, шу сабабли уни алдашга ҳаракат ҳам қилманг – барибир фош бўласиз. Иложи борича самимий бўлишга ҳаракат қилинг.www.gor.uz

Қовға (21.01-18.02)

Бугун сиз билан ҳаётингизга таъсир кўрсатадиган муҳим ҳодиса содир бўлади. Асосийси уни тўғри баҳолаб, тўғри хулоса қабул қилишингизда. Агар уддасидан чиқмасангиз – бирор кимдан ёрдам сўранг.www.gor.uz

Балиқ (19.02-20.03)

«Назаримда, мен кар эмасман, у ҳам соқов эмас… Нима учун бир-биримизни тушунмаяпмиз? Истамаяпмиз – шунинг учун ҳам тушуна олмаяпмиз». Сизнинг балоингиз ўз нуқтаи назарингиздан бошқасини пайқамаётганингизда. Зиддиятни ечиш учун эса истак керак.www.gor.uz