Gor.uz Кундалик мунажжимлар башорати



Эртага

2025-04-25

Қўй (21.03-20.04)

Бугун севган инсонингиз сизни бир қарашда тушунади, ҳатто сиздан олдин ва яхшироқ тарзда. Демак кўнглингиздагини яшириб, муғомбирлик қилишнинг маъниси йўқ. www.gor.uz

Бузоқ (21.04-21.05)

Севган инсонингизга ички кечинмаларингиз ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, бир-бирингиздан шунчалик узоқлашасиз. Агар мақсадингиз айнан шу бўлса – табрикни қабул қилинг, сиз тўғри йўлдасиз. Агар ундай бўлмаса ҳеч нима яширманг.www.gor.uz

Эгизаклар (22.05-21.06)

Бугун севган инсонингиз даврасида ўзингизни қувноқ тутгингиз келади. Аммо у сизнинг бу кайфиятингизни қабул қилмаслиги эҳтимоли кўпроқ, шу сабабли бунга у қадар ишонманг.www.gor.uz

Қисқичбақа (22.06-22.07)

Бугун ўйлаб ўтирмасдан ички овозингиз айтгандай йўл тутинг. Эҳтимол у хато қилар, аммо ақлингиз айтган нарса олдида бу ҳеч нарса бўлмайди. Дарвоқе, севган инсонингиз ҳам сизнинг ички овозингизга бутунлай ишониши мумкин.www.gor.uz

Арслон (23.07-23.08)

Бугун биргаликда дам олишга бир-икки соат вақтингизни ажратинг. Табиатга эҳтимол чиқа олмассиз, аммо кафе ёки театрга бора оласиз. Ҳудди уйда телевизор ва суратларни кўра олгандай. Асосийси нима қилиш эмас, ким билан қилиш.www.gor.uz

Паризод (24.08-23.09)

Сўнгги пайтларда муносабатларингиз қилни устида кўз юмиқ ҳолда юришдай бўлиб қолган. Бугун сизни қийнаётган саволларга жавоб топа олишингиз мумкин. Афсуски юз фоизни сизга ҳеч ким кафолатлай олмайди, шу сабабли қабул қилинган қарорга нисбатан шубҳа ҳам бўлади.www.gor.uz

Тарози (24.09-23.10)

Муносабатлар қандай бўлишини ўргатувчи руҳшунос ва ақлли китоблар муаллифларига у қадар ишонманг. Айниқса бугун. Сизнинг ҳаётингиз ва севгингиз – бу фақат сизнинг ишингиз, ва агар сиз ва севган инсонингизни ҳаммаси қониқтирса, кимдирнинг маслаҳати деб ниманидир ўзгартириш мутлақо керак эмас.www.gor.uz

Чаён (24.10-22.11)

Бугун севган инсонингиз ўзини сиз билан ёруғ ва бахтли ҳаёти борлигига ишонтириш осон бўлмайди. Агар бунга ўзингиз ҳам ишонмасангиз, балки нима учун бу қадар узоқ вақт биргалигингиз ҳақида ўйлаб кўрарсиз?..www.gor.uz

Ўқотар (23.11-21.12)

Бугун севган инсонингизга сиз билан мулоқотлардан чиқарган дарси керак бўлади. Шу сабабли эрталабдан у билан унга қизиқ бўлган турли масалаларни муҳокама қилиб кўринг: балки, қандайдир янги нарса унга ас қотар.www.gor.uz

Тоғ эчкиси (22.12-20.01)

Бугун севган инсонингизга эътибор қаратишга вақтингиз бўлмайди, шу сабабли у ўзини керакли ва севимли инсон деб ҳис этмайди. Муносабатларингизни муҳокама қилишга тайёр туринг, ҳар эҳтимолга қарши.www.gor.uz

Қовға (21.01-18.02)

Бугун севган инсонингизга кўп нарса ваъда қилманг. Қачондир ваъдаларни бажариш керак бўлади, кайфият эса бу вақтга келиб ўзгариши мумкин. Ўзингизга ортиқча муаммо орттиришни истамайсизку аҳир, тўғрими?www.gor.uz

Балиқ (19.02-20.03)

Замонавий жамиятнинг энг хавфли касаллиги бу ҳамма нарсани бир зумда тугатишдир. Бу ҳамма нарсани тез бошлашга ҳам тегишлидир. Шу сабабли муносабатларингизнинг янги босқичига ўтмоқчи бўлсангиз, бу секинлик билан амалга оширинг. Кўрасиз, фойдаси кўпроқ бўлади.www.gor.uz