Қўй (21.03-20.04)
Агар ҳали ҳаммага ҳам маълум бўлмаган нарсани билиб қолган бўлсангиз, бу уни дарҳол ҳаммага етказишингиз керак дегани эмас. Вайсақи шпионнинг топилмасидир.
Бузоқ (21.04-21.05)
Бугун диққатингизни бир ерга жамлашингиз осон бўлмайди, аммо уддаласангиз, натижа кутганингиздан аъло бўлади. Ҳаракат қилиб кўринг.
Эгизаклар (22.05-21.06)
Бугун қанчалик истасангиз ҳам тажриба ўтказманг. Бунинг оқибатлари яхши бўлмайди. Агар бирор нарса юз бериб бўлган бўлса, афсусларингизни яхшиси кейинга қолдиринг.
Қисқичбақа (22.06-22.07)
Эҳтимол сиз нима бўлаётганини тушунмайсиз шу сабабли ҳаракатларингиз ҳам катта омадга эга бўлмайди. Кўзингизни очинг, қулоқларингизни тозаланг – балки ёрдам бериб, вазиятни тўғри қабул қиларсиз.
Арслон (23.07-23.08)
Сиздаги оптимистик руҳият бугун гарданингизга ошиқча юк ортиб олишингизга сабабчи бўлади.
Паризод (24.08-23.09)
Иложи борича мантиқан ва эҳтиёткор фикрлашга ҳаракат қилинг, акс ҳолда сизни ҳаёлот оламингиз муаммоли жойга олиб кириши мумкин.
Тарози (24.09-23.10)
Бугун сизни у қадар ёрқин бўлмаган истиқбол кутмоқда. Кун бўйи сизни ёқимсиз одамлар безовта қилади.
Чаён (24.10-22.11)
Тинч юриб, кўнгилсизликлардан қочишингиз мумкин. Аммо ўзингизни лапашангга солманг, бошқа усуллар ҳам бор.
Ўқотар (23.11-21.12)
Бугун ўз принципларингиздан бир қадам ҳам четлашманг. Принципиаллигингиз муносиб баҳоланади, ижобий баҳо эса доим фойдали.
Тоғ эчкиси (22.12-20.01)
Бугун ғурурингизни четга суриб, кимнингдир ёрдамини қабул қилсангиз сиз ўзингиз ўйлаганданда кўпроқ нарсага эриша оласиз.
Қовға (21.01-18.02)
Ажойиб кун. Барча ишларингизни тезроқ якунлаш учун кўпроқ куч сарфланг. Уларни тугатгач барча бўш вақтингизни севган инсонингизга бағишланг.
Балиқ (19.02-20.03)
Бугун тилингиз айланмай қолади. Кўлмакка тушиб қолмаслик учун, қўл ва оёқлар тилидан фойдаланинг.