Қўй (21.03-20.04)
Эртакни хақиқатга айлантирмоқчимисиз? Унда ҳаракат қилинг қўлингиздан келади. Фақат яхши эртак топинг.
Бузоқ (21.04-21.05)
Сиз кўплаб ўзгаришларга муҳтожсиз. Агар ҳаво ўзгарса – ҳаракат қилмасангиз ҳам бўлади, агар ўзгармаса ўзингиз ниманидир ўзгартиришингизга тўғри келади.
Эгизаклар (22.05-21.06)
Бугун бўладиган ҳолат жуда тезлик билан қарор қабул қилишингизни талаб қилади. Бир қанча қарорларни ғамлаб олинг.
Қисқичбақа (22.06-22.07)
Муаммоларга жиддий ёндошиб ички овоз билан ҳал қилиш бугун омадли якунланади. Бошингизни турли схемалар билан оғритманг, улар фақат ички овоз жим турганида ёрдам бериши мумкин.
Арслон (23.07-23.08)
Ҳар хил истаклар бор, сиз уларнинг энг чуқуридасиз. Қизиқ нима ҳоҳлаётган экансиз а?
Паризод (24.08-23.09)
Бугун сизни қийин танлов кутмоқда, тайёр туринг! Бу танлов шахсий муносабатларда бўлади. Айрим сўз ва ҳаракатларингиз ҳатто ўзингизни ҳам ҳайрон қолдиради.
Тарози (24.09-23.10)
Бугун ичингизда тўпланиб қолган қувватни ташқарига чиқараётиб, эҳтиёт бўлинг. Кўп ахмоқгарчиликлар қилиб қўйишингиз мумкин.
Чаён (24.10-22.11)
Фикрингизга таъсир қилишларига имкон беринг, эҳтимол, бу фойдали бўлар. Қайсарлик бугун фойда келтирмайди, шу сабабли ўзингизни ҳам атрофдагиларни ҳам қийнаб нима қиласиз?
Ўқотар (23.11-21.12)
Бугун истаганингиздан кўра кўпроқ нарсага эга бўласиз. Балки яқинлар билан бўлишарси?
Тоғ эчкиси (22.12-20.01)
Сизга оддий одамга қарагандай қарашларига кўникишингизга тўғри келади. Сўнгги пайтларда ортиқча эътибор билан сизни талтайтириб юборишди.
Қовға (21.01-18.02)
Бугунги кунни одамлар билан ўтказинг, хонага телевизор билан қамалиб олманг. Барибир унда қизиқарли ҳеч нарса бермайди.
Балиқ (19.02-20.03)
Бугун фақат нима гапираётганингиз эмас, қандай эшитаётганингиз ҳам аҳамиятга эга бўлади. Қанчалик эътиборли бўлсангиз, ўзингиз учун шунча фойдали нарсалар билиб оласиз.